1

Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокорини ҳибсга олиниши бўйича ИИББ қисқача маълумот берди

ЖАМИЯТ 10.09.2020, 15:36
Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокорини ҳибсга олиниши бўйича ИИББ қисқача маълумот берди

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг  8 сентябрь куни ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик. 

ИИББ Гулжаҳон Йўлдошевани тергов учун олиб кетилганлиги тўғрисида кенг тарқалаётган хабарлар юзасидан қисқача маълумот берди. 

Унда мазкур ҳолат Прокуратура иш юритувида бўлиб, жараённинг бориши, айблов тури ёки бошқа ҳолатларга ойдинлик киритиш учун Ички ишлар органлари ходимларига  эмас, балки  бу ҳақдаги маълумотларни олиш учун  Тошкент вилояти Прокуратураси ва Бош Прокуратура қошидаги Ахборот хизматларига мурожаат қилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1