АсосийМАДАНИЯТ

“Мендирман Жалолиддин” сериалида иштирок этаётган ўзбек актёрларининг номи маълум бўлди

Айни кунларда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Истанбул шаҳрида ижодий сафарда экани ва...

'“Мендирман Жалолиддин” сериалида иштирок этаётган ўзбек актёрларининг номи маълум бўлди'ning rasmi

Айни кунларда Маданият вазири Озодбек Назарбеков Истанбул шаҳрида ижодий сафарда экани ва Вазир у ерда Маданият вазирлиги буюртмасига биноан турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда  “Мендирман Жалолиддин” сериалини суратга олаётган  “Бўздағ фильм” раҳбари, Меҳмед Бўздағ билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Маданият вазирлиги ушбу фильмда иштирок этаётган ўзбек актёрлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, сериалда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Тоҳир Саидов, Боир Холмирзаев, Раъно Шодиева, актёрлар Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Акмалжон Мирзаев, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова, Фарҳод Бадалов, Нурмуҳаммад Ҳусниддинов, Жамшид Сагатов, Яҳё Пўлатов, Жаҳонгир Абдумаликовлар ҳам суратга тушмоқда.  

Сериал бош маслаҳатчиси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабиётшунос, таржимон ва ношир Бобохон Муҳаммад Шариф

Либослар бўйича дизайнерлар Севара Зуннунова ва Шарофат Ҳасанхўжаева.

    Бошқа янгиликлар