АсосийJamiyat

Наманганда “Нексия” уриб юборган 66 ёшли пиёда шифохонада вафот этди

'Наманганда “Нексия” уриб юборган 66 ёшли пиёда шифохонада вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 00:20 ларда, Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудидан ўтган 4Р 114 автомобиль йўлининг 15-километрида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Х.Д. “Нексия” русумли автомобилни Косонсой тумани, Бешкетмон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1954 йилда туғилган Ғ.Э.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда 66 ёшли Ғ.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз.

    Бошқа янгиликлар