АсосийDunyo

Россияда чет эл фуқароларининг виза ва патент муддати қайта узайтирилиши мумкин

'Россияда чет эл фуқароларининг виза ва патент муддати қайта узайтирилиши мумкин'ning rasmi

Россия ИИВ чет эл фуқароларининг 15 сентябрда муддати тугайдиган виза ва патентлари амал қилиш муддатини қайта узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилган.

Маълум қилинишича, амал қилиш муддати 15 сентябргача бўлган виза, меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, патент, вақтинчалик яшаш рухсатномаси ва фуқаронинг ҳолатини қайд этувчи бошқа барча ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатилади. Ҳозирда ушбу муддатни узайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ, мазкур давлат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжат, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган эди.

    Бошқа янгиликлар