АсосийDunyo

Дунёда оммавий кўчиш рўй бериши тахмин қилинди

'Дунёда оммавий кўчиш рўй бериши тахмин қилинди'ning rasmi

Экологик омиллар ва сиёсий зиддиятлар 2019 йилда 30 миллионга яқин одамнинг кўчирилишига олиб келган.

Дунёда тоза сув 50 йил аввалгидан 60 фоизга кам. Бундан ташқари, яқин 30 йил ичида озиқ-овқатга бўлган талаб яна 50 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг янги таҳлилига кўра, 2050 йилга келиб 1 миллиарддан зиёд одам экологик таҳдид ва Ер аҳолисининг тез суръатларда кўпайиб бориши сабабли қийин аҳволга тушиб қолади.

Reuters агентлиги хабарига кўра, 2050 йилга келиб дунё аҳолиси 10 миллиардга ошиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида, сув ва озиқ-овқат масаласида зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаради.  

Шу сабабдан Африка, Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг айрим минтақаларида тахминан 1,2 миллиард киши бошқа ҳудудларга кўчиб кетишга мажбур бўлади.

    Бошқа янгиликлар