1

Хоразмда фуқаро “опий”ни харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди

ЖИНОЯТ 11.09.2020, 17:40
Хоразмда фуқаро “опий”ни харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди

 Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. 1 дона оқ рангли целлофан парчасига ўралган, оғирлиги 0,65 граммбўлган “опий” гиёхвандлик воситасини шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Шундан сўнг, фуқаро Х.М. га тегишли бўлган оқ рангли “Кобальт” русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашина бошқарув рули тагида 2 (икки) дона “Трамадол ланнахер” ёзувли психотроп таблеткалар борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро О.Х. ўз яшаш уйи олдида оғирлиги 4,05 грамм“опий” гиёҳвандлик воситасини шартли харидорга сотаётган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан фуқаро Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми ва 276-моддаси 
2-қисми “а” банди ҳамда фуқаро О.Х.га нисбатан жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1