1

Ижтимоий тармоқда тарқалган Янгийўлдаги коррупция ҳолати билан боғлиқ хабарлар бўйича расмий муносабат билдирилди

ЖИНОЯТ 13.09.2020, 16:15
Ижтимоий тармоқда тарқалган Янгийўлдаги коррупция ҳолати билан боғлиқ хабарлар бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани кадастр хизмати ходими 27 сотих ерни ҳар сотихини 500 АҚШ долларидан жами 13 500 АҚШ долларга ноқонуний равишда сотаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. Бу хабарлар юзасидан Кадастр агентлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Тошкент вилояти Ер тузиш ва қўчмас мулк кадастр давлат корхонаси томонидан коррупция ҳолатини содир этган И.Н. собиқ ходим эканлиги маълум қилинди.  

И.Н. кадастр идорасидан расман ишдан бўшагандан кейин ноқонуний йўл билан ер сотмоқчи бўлиб юқоридаги ҳаракатларни амалга оширган. Гап унинг собиқ ходимлигида эмас, гап яна ер сотиш билан боғлиқ коррупция ҳолати кузатилганида.  

Кадастр тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимлар ер ажратиб бериш ваколатига эга эмас.

Уй-жой қуриш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкалари замонавий механизм асосида аукцион тартибида e-auksion.uz ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилинади", дейилади мазкур муносабатда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1