АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» стипендияси жорий этилди

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номидаги махсус стипе...

'Ўзбекистонда «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» стипендияси жорий этилди'ning rasmi

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишони жорий этилиши тўғрисида Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи имзоланди. Бу ҳақда ЎзА ҳабар бермоқда

"Ушбу хабарни эшитиб, қувондим", - дейди Бобур Халқаро жамоат фонди раиси Зокиржон Машрабов.

 

Бу билан мамлакатимиз давлатчилиги тарихидаги етук сиёсатчи, давлат арбоби, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти янада кенг тарғиб этилади, энг асосийси, ушбу нишон ва стипендия ёшларимизни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт учун фидойи, билимдон бўлишга, уларнинг қалбида тарихимизга, улуғ аждодларимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Ушбу махсус стипендия ва нишон билан З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, фаолиятини ёритиш, илмий тадқиқ қилиш ва тарғиб этиш йўналишида изланиш олиб бораётган, адабиёт ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш йўналишида алоҳида фаоллик кўрсатаётган, турли конференция ва танловларда қатнашган, муаллифлик асосида нашр этилган ишлари (асарлари) мавжудлиги мезонларга асосан ҳар йили 20 майга қадар институтда таҳсил олаётган 1-3 босқич курсантлари рағбатлантирилади.

«Заҳириддин Муҳаммад Бобур» номидаги кўкрак нишони никель ҳамда тилла қопланган мис қотишмасидан тайёрланган бўлиб, саккиз қиррали тилла рангли юлдуз шаклига эга.

Бошқа янгиликлар