1

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

СИЁСАТ 15.09.2020, 13:44
"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қонунчилик палатасида "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.  Бу ҳақда Расул Кушербаев ўз каналида маълум қилди.

Қонун лойиҳасида хусусан қуйидагилар белгиланмоқда:  

- ҳар бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал таълим олиш, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқини бериш;  

-диний ташкилотлар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича судга мурожаатлар қилганда давлат божини тўлашдан озод этиш;  

-диний ташкилот рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштирокини бекор қилиш;  

- маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сонини 100 тадан 50 тагача қисқартириш;  

-фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талабини бекор қилиш.  

Қонун лойиҳаси учта ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланган тақдирда Сенатга юборилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1