АсосийJamiyat

2 ёшгача ва 14 ёшгача бола пулини қандай олиш мумкин — Мутахассис тушунча берди

'2 ёшгача ва 14 ёшгача бола пулини қандай олиш мумкин — Мутахассис тушунча берди'ning rasmi

Бугун АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: 14 ёшгача бериладиган нафақа пули муддатини узайтириш учун зарур ҳужжатларни қайта топширишга кечикдим. Энди қандай йўл тутсам бўлади?

–Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақалар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттирилади.

 Асос - “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони.

Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, агар фарзандларингиз шу муддат давомида нафақа бериш учун белгиланган ёш чегараси, яъни 14 ёшга тўлган тақдирда, бу нафақалар бериш тўхтатилади.

Савол: Сирдарё вилоятида 2 ёшгача бола пулини энди маҳаллалар бермайдими?

–2019 йил 1 октябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни «Ягона реестр» ахборот тизими орқали кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиби Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳа сифатида амалга оширилмоқда.

Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 308-сонли қарори.

Мазкур қарор асосида “Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик Низом тасдиқланган.

Низомга кўра, Сирдарё вилоятида яшовчи фуқароларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи бўйича Сирдарё вилоятида доимий ёки вақтинчалик пропискаси мавжуд бўлганда, ўзининг ёки оила аъзосининг бирининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда, нафақа ва моддий ёрдам ушбу оиланинг яшаш жойи бўйича фуқаролар йиғини раисининг ёзма тақдимномасига асосан тайинланади.

Бунда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўйича яшаш жойидаги фуқаролар йиғинига тақдим этилади ва рўйхатга олинади

Ариза Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғининг номига ёзилади.  

Ариза берувчининг Сирдарё вилоятида доимий ёки вақтинчалик пропискаси йўқлиги тегишли ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этишга асос бўлади.

Ушбу тартиб ўз маблағлари ҳисобидан ходимларига бола парвариши бўйича нафақа тўлайдиган ташкилотларда ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга татбиқ этилмайди.

 Бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар