1

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи этиб тайинланади

СИЁСАТ 15.09.2020, 14:56
Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи этиб тайинланади

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланади. Бу ҳақда Сума Чакрабартининг Twitter’даги саҳифасидаги маълумотга асосланиб Дарё ёзди.

«Ҳозиргина Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мени ўзининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлаганини эшитдим, бундан жуда хурсандман. Унга ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ёрдам беришдан мамнун бўламан», — деб ёзади Чакрабарти.

Сума Чакрабарти 1959 йили Жалапайгур (Ҳиндистон) шаҳрида туғилган, болалиги Калкутта штатида ўтган. 1964 йилда Чакрабарти оиласи Буюк Британияга кўчиб келган. Сума ўрта таълимни Лондон мактабида, бакалавр даражасини Оксфордда, магистратурани эса Сассекс университетида олган.

Чакрабарти 1984 йилда Буюк Британиянинг чет элдаги ривожланиш бошқармасига катта иқтисодий ёрдамчи сифатида қўшилган ва Британия макроиқтисодиёти масалалари билан шуғулланган. 1980 йилда Британия ҳукумати томонидан Жаҳон банкининг Халқаро валюта жамғармасига йўналтирилган. 1996 йилда у қироллик ғазнасига ўтган, шундан кейин Вазирлар маҳкамаси таркибида фаолият юритган.

2012—2020 йиллар давомида Чакрабарти Европа тараққиёт ва тикланиш банки президенти этиб сайланган.

Tengrinews’нинг ёзишича, 14 сентябрь куни Сума Чакрабарти Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича штатдан ташқари маслаҳатчисига айланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1