1

Туркия ва Россия вакиллари Сурия ва Ливия борасида музокаралар олиб бориш учун учрашадилар

ДУНЁ 15.09.2020, 17:41
Туркия ва Россия вакиллари Сурия ва Ливия борасида музокаралар олиб бориш учун учрашадилар

Туркия ва Россия расмийлари шу ҳафтада Анқарада учрашув ўтказиб, Сурия ва Ливия борасида музокаралар олиб борадилар. Бу ҳақда reutersга таяниб таржумон.уз хабар берди.

Айни пайтда бу икки мамлакат Сурия ва Ливияда жанг қилаётган қарши тарафларни қўллаб-қувватламоқдалар. 

“Туркия ва Россия делегацияси ўртасида Ливия ва Сурия борасидаги ҳисоб-китоблар 2020 йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Анқарада давом этади” деб хабар берди Туркия Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни.

Анқара ва Москва ҳукуматлари айни пайтда Ливияда давом этаётган урушларда қатнашаётган икки асосий тарафдир. Россия мамлакат шарқини эгаллаб олган Ҳалифа Ҳафтарни қўллаб-қувватлаётган бўлса, Туркия халқаро миқёсда тан олинган Ливия ҳукуматига ёрдам бермоқда.

Ўтган ойда халқаро миқёсда тан олинган ҳукумат Ливияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатганини маълум қилди ва Ҳафтардан нефть базаларига қўйилган тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Парламент раҳбари Агуила Солиҳ ҳам душмаликни тўхтатишни сўради. Лекин, Ҳалифа Ҳафтар бу талабларни рад этди. Ҳозирда Ҳафтарни Россиядан ташқари БАА ва Миср ҳам дастакламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1