Интернет тармоғида Воҳиджон Исоқовнинг санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда ўтказилган тўй тадбири ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, фото ва видеолардаги меҳмонлар сони 50 дан ошган. Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмайди, дейилади ИИББ маълумотида.

Таъкидаланишича, СЭХ ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Вохиджон И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига кўра жаримага тортилган. Хонандага ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланган.






