АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида белгилаш таклиф этилмоқда.

'Ўзбекистонда Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни жорий этилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни сифатида белгилаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда 20 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонун лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, амалдаги қонундаги "Тиббиёт ходимлари куни" номи "Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни" деб ўзгартирилади. Бу фармацевтика соҳаси вакиллари учун ҳам касб байрамини белгилашни назарда тутади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ фармацевтика мутахассиси фаолият юритмоқда. Мамлакатда 504 та фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона, 478 та дистрибьютор ташкилот ва 14 мингдан ортиқ дорихона бор.

Қонун лойиҳаси фармацевтика ходимларининг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

    Бошқа янгиликлар