АсосийЖАМИЯТ

Самарқанддаги "шоввозлар" Malibu-2’да ЙПХ ходимини ҳақорат қилди

Улар автомобилни 1,2 миллион сўмга ижарага олган.

'Самарқанддаги "шоввозлар" Malibu-2’да ЙПХ ходимини ҳақорат қилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди. Маълум бўлишича, улар автомобилни ижарага олиб, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир гуруҳ ўсмир Malibu-2 русумли автомобилда Иштихон тумани кўчаларида ҳаракатланиб, ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмагани акс этган. Шунингдек, улар автомобилни ходим томон ҳайдаб, уни ҳақорат қилган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Ўсмирлар мазкур ҳолатни ўзлари тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Ўрганишлар давомида қоидабузарликни содир этган шахслар Каттақўрғон туманидаги 2-сонли техникум ўқувчилари экани аниқланган. Улар автомобилни 1,2 миллион сўмга ижарага олган ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз рулга ўтирган.

Ҳолат машинани ижарага берган тадбиркор, ўқувчиларнинг ота-оналари, туман ҳокими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинган.

Самарқанд вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати эълон қилган видеода ўқувчилар ЙПХ ходимидан уни ҳақорат қилгани учун кўз ёш тўккан ҳолда узр сўрагани кўринади.

Ҳолат юзасидан Иштихон тумани ички ишлар бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига юборилган.

    Бошқа янгиликлар