Оммавий ахборот воситалари орқали товар-моддий бойликларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб кирилишига қарши профилактик тарғибот ва ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилишига қарамай, амалдаги тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринаётган айрим кимсалар ҳамон учраб турибди.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Вольво-FH” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда ДБҚ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ДБҚ Ахборот хизмати
Натижада, йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 46,2 миллион сўмлик 3080 дона соч бўёқлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда аниқланган холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






