1

Наманганда фирибгар алдов йўли билан 1.6 млрд. пул маблағларини ўзлаштирди

ЖИНОЯТ 16.09.2020, 18:57
Теглар: Наманган, фирибгар
Наманганда фирибгар алдов йўли билан 1.6 млрд. пул маблағларини ўзлаштирди

2018 йилнинг сентябрь ойида 50 ёшли М.У., Наманган шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ф.Н., га Наманган шаҳрида тиббиёт диагностика маркази очиш нияти борлигини, бунинг учун Ф.Н.,га тегишли бўлган “Ғирвонсой” кўчасида жойлашган 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бинони сотиб олмоқчи эканлигини, пулларни банкдан кредит олиш йўли билан тўлашини ҳамда шу бино ертўласида дорихона очиб, дори-дармон сотиш билан шуғулланиш учун Ф.Н.,нинг ўзига беришини айтиб, бинони 2,5 млрд. сўмга сотиб олишга келишиб, Ф,Н.,нинг ишончига кириб, уни алдаб, банкдан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит учун ажратилган 2 млрд. 500 млн., сўм пулларни банкда фуқаро Ф.Н.,нинг номига очилган пластик карточкаси ҳисобига туширишга эришиб, ушбу картадан 900 млн., сўм пулларни нақдлаштириб, Ф.Н.,га бериб, қолган 1,6 млрд. сўм пул маблағларини нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.   

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.У.,га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси  4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда

Дастлабки тергов жараёнида, М.У., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1