1

Озиқ-овқат дўконига ёввойи айиқ бостириб кириб, егулик ўғирлади (видео)

ДУНЁ 17.09.2020, 12:04
Озиқ-овқат дўконига ёввойи айиқ бостириб кириб, егулик ўғирлади (видео)

Американинг Калифорния штатидаги видеокузатув камералари ғайриоддий ўғри – айиқнинг бир неча бор дўконга кирганини тасвирга олди, деб хабар беради дарё.

Кадрларда унинг бинога кириб, ерда ётган озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, конфет ва крекер еяётгани акс этган.

Дўкон ходими Пол Хейгнинг айтишига кўра, ҳайвонлар сўнгги ҳафтада бир неча бор ташриф буюрган. Илгари суратга олинган видеода йиртқичнинг йўлини тўсмоқчи бўлганларга айиқ ташланган эди.

«Бу бироз қўрқинчли эди», − дейди Хейг. – Айиқлар билан курашиш менинг вазифамга кирмайди». Ёввойи табиат вакилларининг айтишича, йиртқич ҳайвонни яқинда Кингс-Бичдаги озиқ-овқат дўконида ва яна бир бошқа дўконда ҳам кўрганлар бор.

Айиқларни ҳимоя қилиш ва ушбу ҳайвонлар ва одамлар ўртасидаги зиддиятни бошқарувчи BearLeague ташкилоти вакили Энн Брайант иккала дўкон билан ҳам боғланиб, уларга қандай йўл тутиш кераклигини маслаҳат берган.

«Савдо шохобчаларида автоматик эшикларни ўчириб қўйиш ва йиртқичлардан сақланиш учун тозалаш воситасидан фойдаланиш керак», − дейди Брайант. – Шунингдек, айиқ кимдир уни ўлдириши мумкин бўлган бинога кирмайди».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1