Жамоавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан аҳоли орасида кенг тарқалаётган Covid-19 инфекциясига қарши курашиш мумкинми?
Бу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
–Жамоавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашиш усули жуда хавфли, чунки короновирусга нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60 фоиздан 80 фоизигача қисми касалланиб, соғайиши керак.
Кўплаб одамлар, айниқса хавф гуруҳига кирувчи, сурункали касалликлари бор, катта ёшлилар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин.
Кўп одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади.
Шунингдек, эпидемияни олдини олмасак, инфекция тарқалиши ривожланиб кетади. Касалланиш ҳолатлари ортиб кетиши натижасида клиникалар беморларга тўлиб, соҳага босим ортади, ўлим кўпаяди.
Шунинг учун Ўзбекистон ҳеч қачон бу усулни танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб узоқ вакт давомида камрок одам касал бўлишига эришишимиз мумкин.
Юртимизда ҳар бир инсон саломатлиги биринчи ўринда туради. Вақт ўтиши билан ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан тўқнашиши мумкин. Лекин бу даврда корновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса уни анча енгил кечиради. Шу давр ичида эса вакцина масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин.