АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ва Куба коронавирусга қарши дорилар масаласида музокара ўтказди

Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун Кубада ишлаб чиқарилган Biomodul...

'Ўзбекистон ва Куба коронавирусга қарши дорилар масаласида музокара ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун Кубада ишлаб чиқарилган Biomodulin T препаратини қўллаш масаласини ўрганмоқда.

Куба ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ушбу масалада кубалик расмийлар билан видеоконференцалоқа шаклида музокара ўтказган.

Маълум қилинишича, Biomodulin T дори воситаси Кубанинг Biocen компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, COVID-19'га чалинган ёши катта беморлардаги респиратор симптомларни бартараф этиш учун мўлжалланган. 3 соатдан ортиқ давом этган муҳокамаларда препарат ҳар иккала мамлакат тиббиёт мутахассислари томонидан юқори баҳолангани айтилади.

"Ўзбекистон экспертлари Кубанинг тақдимотини юқори баҳолаб, икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш ва дори-дармон соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қизиқиш билдиришди", – дейилади Куба ТИВ ахборотида.

 

    Бошқа янгиликлар