1

1 октябрь куни жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақидаги фильм намойиш этилади

МАДАНИЯТ 19.09.2020, 09:32
1 октябрь куни жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақидаги фильм намойиш этилади

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимиз кинотеатрларида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Киномания" студияси томонидан суратга олинган "Ибрат" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.

Фильм қаҳрамони Шарқ ва Ғарбнинг ўндан ортиқ давлатларида бўлиб, уларнинг тили ва маданиятини мукаммал ўрганган. Фаолияти давомида Туркистонда дастлабки товуш методига асосланган жадид мактабларининг ташкилотчиси ва тарғиботчиси сифатида катта эътибор қозонади. У ношир-матбаачи сифатида биринчилардан бўлиб «Матбааи Исҳоқия»ни ташкил қилади ва китоб нашрини йўлга қўяди.

Шунингдек, Исҳоқхон Ибрат араб, форс, рус, ҳинд, урду, инглиз, француз тилларини яхши билган, шу билан бирга, энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини чуқур ўрганган. Фильмда Исҳоқхон Ибратнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.

Фильм режиссёри – Жаҳонгир Қосимов. Сценарий муаллифлари – Нурилло Аббосхон ва Абдуқаюм Йўлдошев, постановкачи оператор – Рустам Муродов, постановкачи рассом – Дониёр Абдураҳмонов, композитор – Дмитрий Янов-Яновский.

Ролларни Фарҳод Маҳмудов, Саидкомил Умаров, Карим Мирҳодиев, Акбархўжа Расулов, Шаҳзода Матчонова, Зулхумор Мўминова ва бошқалар ижро этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1