1

Канада Хитойдан воз кечди

ДУНЁ 19.09.2020, 17:54
Теглар: Канада, Хитой
Канада Хитойдан воз кечди

Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампань Globe ва Mail нашрига берган интервьюсида унинг мамлакати Хитой билан эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича барча музокараларни тўхтатганини айтди.

“Хитой 2016 йилдаги давлатга ҳозир ўхшамайди, айнан шунинг учун Канада улардан юз ўгирди.Ўшанда амалга оширилган барча ташаббуслар ва сиёсат қайта кўриб чиқилиши керак, уларни ривожлантириш учун шароит йўқ”, – дея таъкидлади Шампань

Канада ва Хитой 2016 йил сентябрь ойида эркин савдо бўйича музокараларни бошладилар.

Вазият 2018 йил декабрида АҚШнинг илтимосига биноан Хитойнинг технологик гиганти Huawei компаниясининг бош молиявий ходими Мен Ванчжоу ҳибсга олингандан кейин кескинлашди.

2019 йил январь ойида АҚШ Адлия вазирлиги Huawei ва Мен Ванчжоуга саноат жосуслиги, тижорат сирларини ўғирлаш, одил судловга тўсқинлик қилиш ва АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бузишда айблади. Кейинчалик вазият дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ўртасидаги савдо урушига айланди.

Хитой, ўз навбатида, Канаданинг икки фуқаросини ҳибсга олди ва уларга расмий равишда жосуслик айбловини қўйди. Канада ҳукумати бу қасос олиш мақсадида қилинганига амин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1