1

Бундай инсонни топиш ниҳоятда оғир — Президент Ўктам Барноев ҳақида (видео)

ЖАМИЯТ 22.09.2020, 09:33
Бундай инсонни топиш ниҳоятда оғир — Президент Ўктам Барноев ҳақида (видео)

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.  Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни таъзия билдириш учун Бухоро вилоятида, марҳумнинг  хонадонга бориб Қуръон тиловат қилганди.

Президент Бош вазир ўринбосарини хотирлади. Унинг фаолияти ва характерига нисбатан муносабат билдирди. 

"Ишда бундай кадрларни камдан кам учратиш мумкин. Бу албатта, яхши тарбия маҳсулидир. Ўрнак олса арзийдиган, қобил инсон эди, раҳматли. 

Қандай вазифа бермай, доим, ўзим бажараман, деб жавоб берарди. Меҳнати, илми билан обрў эътибор қозонди. Бундай рақобатли дунёда раҳбар бўлиб ишлаш осон эмас.  Бухоро вилоятини анча ривожлантирди. Пойтахтга олиб борганда ҳам республиканинг энг оғриқли соҳасини вазифа этиб топиргандик. Қилган ишлари мана энди натижа кўрсатаётганда, афсуски коронавирус балоси уни биздан олиб кетди" дейди давлат раҳбари.  

 

Шарҳлар

Меҳмон 22.09.2020, 09:25
Joylari janatdan bulsin
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1