Уни воқеага гувоҳ бўлган фуқаролар ушлаб, ички ишлар органлари ходимларига топширди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 4 август куни соат тахминан 05:30 да Яшнобод туманининг “Ширинобод” маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2004 йилда туғилган М.Х. маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат қилган. Шундан сўнг у воқеа жойидан кетишга уринган, бироқ ҳолатни кўрган фуқаролар уни ушлаб қолиб, ички ишлар органлари ходимларига топширган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ички ишлар органлари томонидан М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик), 187-моддаси (жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.






