АсосийJamiyat

ФВВ ходимларидан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди

'ФВВ ходимларидан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди'ning rasmi

Бугунги кунда халқимиз коронавирус пандемияси сабаб оғир синовларга дуч келмоқда. 

Ушбу офатнинг мамлакат ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш, фуқаролар саломатлигини асраш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатимиз ўз вақтида зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда мард ва жасур, олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

Уларни муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланган эди.

Мамлакатимизда пандемия ҳамда табиий офат, техноген фавқулодда вазиятларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган вазирлик ва идораларнинг ходимлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланмоқда.

Мана шундай эзгу ишлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ҳам кенг кўламда ташкил этилди. Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларида хизмат қилаётган жонкуяр ва садоқатли ходимлари юксак мукофотга сазовор бўлди. 

Республика бўйлаб ташкил этилган тантанали тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан бир қатор ходимларга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди.

    Бошқа янгиликлар