1

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ичимлик суви ўчирилади

ЖАМИЯТ 22.09.2020, 17:24
Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ичимлик суви ўчирилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.  

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан 23 сентябрь соат 09.00 дан 25 сентябрь соат 09.00 гача Шайхонтоҳур ва Олмазор туманидаги қуйидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

Шайхонтоҳур туманида:

 

— “Сархумдон” маҳалласида;

— “Обиназир” маҳалласида;

— “Гулбозор” маҳалласида;

— “Боғ кўча” маҳалласида;

— “Илғор” маҳалласида;

— “Тинчлик” маҳалласида;

— “Чақар” маҳалласида;

— “Зафаробод” маҳалласида;

— “Бўстон” маҳалласида;

— “Хувайдо” маҳалласида;

— “Оқлон” маҳалласида;

— “Катта Ҳовуз” маҳалласида;

— Марказ-26, 27, 28 да;

— 1-сонли шифохона, 1-сонли Туғруқхона, Эски Уйғур кўчасидаги Нон цехи, ЖАР Спорт коплекси, 3-иссиқлик марказида.

 

Олмазор туманида:

 

— Б-1, Б-3 мавзеларида;

— Нурафшон, Қорасарой, Эски Қорасарой, Ботир Зокиров, Фаробий, Озод, Жанон, Лангар, Абдулла Кодирий  кўчаларида, Сағбон ва Зарқайнар  тор кўчаларида.

 

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1