1

Барча раҳбарлар рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак — Президент

СИЁСАТ 22.09.2020, 19:10
Барча раҳбарлар рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак — Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Презибент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

2020 йил мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниб, бу борада катта ишлар бошланди. Хусусан, 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бугунги видеоселектор йиғилишида шу борада амалга оширилаётган ишлар, жорий йил якуни ва 2021 йил биринчи чорагига мўлжалланган лойиҳалар муҳокама этилди.

– Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Жорий йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарурлиги айтилди. Президент бу янгиланишларни одамлар ўз ҳаётида, бюрократия ва коррупция камайгани мисолида, давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезиши лозимлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1