1

Эр хотинини тош билан уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 22.09.2020, 21:37
Теглар: Жиззах ИИБ
Эр хотинини тош билан уриб ўлдирди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Ш.Р. собиқ рафиқаси, 1990 йилда туғилган Г.Р. турар жойи дарвозахонасида 2010 йилда туғилган қизи Д.И.нинг бошига тош билан ураётганлигини кўриб қолди.Бу ҳақда Жиззах ИИБ хабар бермоқда

Шунда эркак “Нега қизимнинг бошига тош билан ураяпсан”, деганида аёл қўлидаги ошхона пичоғи билан собиқ эрига ташланади.

Ўз навбатида Ш.Р. ўзини ҳимоя қилиб, шу ерда ётган тош бўлаги билан аёлнинг бошига бир марта туширган. Олинган жароҳатдан аёл воқеа жойида вафот этади. Ўлимга бош мия ёпиқ жароҳати ҳамда бош мияга қон қуйилиши сабаб бўлган.

Худди шундай, марҳума томонидан жароҳат етказилган қиз шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот ўрнида айтиш керак, вафот этган аёл 2019 йилда собиқ эрини уйида пичоқлаган. Ўшанда воқеа эркакнинг узоқ вақт шифохонада даволаниши ва оиланинг бузилиши билан ниҳояланганди.

 
  

Шарҳлар

Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида “Nexia” ёниб кетди

05.01.2022, 19:32

Бугун, 5-январь куни соат 13:52 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “101” қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан...
6 йил олдин бедарак йўқолган қизнинг жасади топилди

16.09.2020, 19:42

2014 йилнинг 23 октябри Жиззах Бахмал тумани, Новқа қишлоғида истиқомат қилувчи 1996 йил туғилган қиз яшаш уйидан фуқаролик паспортини олиш учун чиқиб кетди-ю қайтиб келмади.Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1