АсосийJamiyat

23-сентябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 590 нафар, вафот этганлар 2 нафарни ташкил қилди

'23-сентябрь. Юртимизда коронавирус  қайд этилганлар  590 нафар,  вафот этганлар 2 нафарни ташкил қилди'ning rasmi

Шу йилнинг 23 сентябрь куни мамлакатимизда 590 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 608 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 
  

Бошқа янгиликлар