1

" Автомобилни жарима майдонига қўйилмаслигини айтганимда оғзимизни ёпишга уринишганди ". Депутат "қовун тушириб", энди тўғрилашга уринаётганларни гапирди

ЖАМИЯТ 24.09.2020, 12:38
" Автомобилни жарима майдонига қўйилмаслигини айтганимда оғзимизни ёпишга уринишганди ". Депутат "қовун тушириб", энди тўғрилашга уринаётганларни гапирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда карантин жорий этилиб, машиналар ҳаракати чекланганидан сўнг, ушбу қоидани бузган кўплаб стикерсиз машиналар жарима майдонига жойлаштирила бошланди. Бу ўз-ўзидан кўплаб норозиликларга олиб келди. Яъни жарима майдонида турган автомобиль карантин тугагач олиб чиқилар экан ва шу муддат давомида унга ҳар бир кунга жарима майдончаси учун тўлов йиғилиб боради. Ана шу масалалар ортидан кўплаб муносабатлар билдирилди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев "Карантин даврида ишсиз, даромадсиз қолганларнинг турмушини янада мураккаблаштириш қанчалик тўғри?" дея сўров билан чиқди. ИИВ эса Карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун уларни жарима майдончасига жойлаштириш қонуний, дея жавоб берди. Шунингдек, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев стикерсиз автомобилларни жарима майдончаларида ушлаб туриш қонунийми, дея қайта таҳлил қилди.Ундан сўнг бу баҳсга Судья аралашди.

Бир сўз билан айтганда вазият ва муҳокамалар тобора чуқурлашиб борди. Депутат Расул Кушербаев ушбу масалага фақат суд нуқта қўйишини таъкидлаганди:

"Масалага суд нуқта қўйиб бериши ҳақида айтгандим.

Ниҳоят судъяларимиз ҳам муҳокама марказида турган масала бўйича четда турмай ўз муносабатларини билдиргани қувонарли ҳол.  

Энг муҳими, мен кутганимдек қонун устуворлиги тамойилидан келиб чиқиб, ҳурматли суд раиси эпидемия талабларига риоя этилмаганлик учун автомобилларни вақтинча жарима майдонига мажбурий қўйилиши қонунчиликда белгиланмаганлигини тушунтириб берибди.

Албатта келгусида судлар томонидан бу каби ишлар кўрилган тақдирда мана шундай ёндошув амалда ҳам доимий бўлиб қолишига умид қиламан. Зеро, қонун устувор бўлгандагина адолат таъминланади"  —  деган эди депутат.

Вазият қандай якун топиши ҳозирча номаълум. Жарима майдончаларига қўйилган машиналар бўйича якуний хулоса ва қарор эълон қилингач, албатта бу ҳақда яна батафсил берамиз, деган эдик биз. 

Айни пайтда Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун автомобил жарима майдонига қўйилиши ноқонуний бўлиб чиқмоқда. Бу ҳақда бу борада тинимсиз чиқишлар қилиб келаётган Расул Кушербаев маълум қилди.

"Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун автомобил жарима майдонига қўйилмаслиги ҳақидаги қонун талабини айтганимда бир қатор идоралар бундан кўз юмиб, йўқ ҳаммаси қонуний тўғри, деб оғзимизни ёпишга уринишган эди. Аслида буни ўрта маълумотга эга фуқаро ҳам билиб турибди.  

Энди бўлса бу "туширилган қовунни" секингина парламентни қўли орқали тўғирлаб қўйиш йўлига ўтилдими дейман.

Бу "қовун тушириш"дан жабр қўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаролар олдида эртага ким "крайный" айбдор қилинади? Депутатларми? Унда ким жарима майдонида автомобиллар тургани учун пул тўлайди?

Шу жойида "одам сал мард бўлиши керак", деган гап ҳаёлга келаяпти. Кичкинами, каттами  депутатларга ҳам қулоқ солиб туриш ёмонликка олиб келмаса керак.

Яна билмадим, ишқилиб тинчлик бўлсинда, шикоятлар чарчатаркан...  

Қуйида ўша гапларни" перопост" қилсак катта айб бўлмас", - дея ёзиб қолдирган депутат. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1