1

ЯИМ ўсиш суръатига ҳудудларнинг таъсири қандай бўлди?

ЖАМИЯТ 25.09.2020, 11:30
ЯИМ ўсиш суръатига ҳудудларнинг таъсири қандай бўлди?

Жорий даврда Андижон, Навоий ва Наманган вилоятларида нисбатан юқори ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг I ярим йиллигида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255,3 трлн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 0,2 фоизга ўсди.

ЯИМ ўсиш суръатига ҳудудларнинг таъсири бўйича эътибор қаратилса, жорий даврда Андижон (+ 5,0 фоиз), Навоий (+ 4,3 фоиз) ва Наманган (+ 3,1 фоиз) вилоятларида нисбатан юқори ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди.

Самарқанд (- 3,9 фоиз), Сирдарё (- 3,1 фоиз), Қашқадарё (- 2,1 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳрида (- 0,5 фоиз) ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)нинг камайиши кузатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1