Кириш чизиғига 4 баллгача етмаганлар супер-контрактни қуйидаги миқдорда тўлашади: 1 баллгача етмаган абитурийентлар учун - 1,5 баробар; 1.1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун - 2,0 баробар; 2.1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун - 2,5 баробар; 3.1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун - 3,0 баробар. Тўплаган бали кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмаган, лекин 56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари қуйидагича: Энг қиммат миқдор юриспруденсия йўналишида — 25 баробар, яъни 229 млн 184 минг сўм. Кейинги ўринда тиббиёт йўналишиники — 20 баробар, яъни 170 млн 649 минг сўм. Қолган йўналишлар 10 ва 15 баробар миқдорда белгиланган. Эслатма: баробар - таълим йўналишига белгиланган контракт суммасининг баробари назарда тутилмоқда. |