1

Ўзбекистон бозорига 8 ой давомида 230,6 минг дона телевизор ва унинг эҳтиёт қисмлари импорт қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 28.09.2020, 16:40
Ўзбекистон бозорига 8 ой давомида 230,6 минг дона телевизор ва унинг эҳтиёт қисмлари импорт қилинди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизга қиймати 5,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинган. Бу ҳақда статистика қўмитаси хабар берди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил телевизор ва унинг қисмлари импортига 2,8 млн. AҚШ доллари кам сарфланган.

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 26 та давлатдан телевизор ва унинг қисмлари импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (3,2 млн.), Корея (820 минг), Қозоғистон (435,6 минг) ва 87 минг AҚШ доллари билан Германияни кўриш мумкин.

 Маълумот ўрнида, мамлакатимизда 2019 йилда қиймати 946,3 млрд. сўмлик 951 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1