Президент Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи муносабати билан Тбилиси шаҳридаги телеминора Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилди.
Бу орқали Грузия томони Ўзбекистон халқига бўлган ҳурмат ва эътиборини ифода этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе телеминора фонида биргаликда суратга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни давлат ташрифи билан Грузияга борди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган учрашувлар ҳамда қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.






