АсосийСИËСАТ

Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон—Грузия музокаралари бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, стратегик ҳамкорлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

'Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзенинг таклифига биноан бугун, 2 июль куни давлат ташрифи билан Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон—Грузия музокаралари бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, стратегик ҳамкорлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат ташрифи дастуридан қатор маданий-гуманитар тадбирларда иштирок этиш ҳам ўрин олган.

Аввалроқ Президент матбуот хизмати мазкур ташриф 2–3 июль кунлари амалга оширилиши ва унинг давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим учрашувлар ўтказилиши ҳақида маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар