Фарғона вилоятида Россиядан иш топиб бераман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди. Манбанинг хабар беришича, 2020 йилнинг 28 май куни Ш.С. шаҳар марказида жойлашган ошхона олдида А.У.нинг ишончига кириб, 900 АҚШ доллари эвазига Россия давлатидан иш топиб бериши ва жўнатишини айтиб, пулларни олиб берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. | |
28.09.2020 21:22
Фарғонада Россияга жўнатаман деб алдаган шахсга жиноят иш очилди
