1

1-курс талабалари учун дарслар қачон ва қай тартибда бошланиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 29.09.2020, 20:26
1-курс талабалари учун дарслар қачон ва қай тартибда бошланиши маълум қилинди

Бакалавриатга янги қабул қилинган 1-курс талабалари учун дарслар 12 октябрь, душанба кунидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

"Биринчи курс ўқувчилари учун ҳам ўқув йили масофавий тарзда бошланади. Фарқли томони – режамизга кўра, биринчи курсга тавсия этилган талабаларнинг ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб бўлинганидан кейин, 12 октябрдан бошлаб, ОТМларда 3 кундан 2 ҳафтагача танишув дарслари ташкил қилинади.

Бу танишув дарслари карантин қоидаларига тўла амал қилиб, аудиторияга 50 фоиздан ошмаган талабаларни киритган ҳолда ташкил этилади", – деди вазирлик вакили.

Маълум қилинишича, талабалар турар-жойларига талабалар жоялаштирилмайди. Узоқ ҳудудлардан Тошкентдаги ОТМларга ўқишга кирган талабалар учун ўша ҳудуддаги ОТМнинг моддий техник-базасидан фойдаланган ҳолда ҳудуддаги ёшларни йиғиб, танишув дарслари ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги ОТМлар профессор-ўқитувчилари узоқ ҳудудларга бориб, танишув дарсларини ташкил қилади. Танишув дарслари кунига 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда, паралар орасида 10 дақиқалик танаффус бўлиб, талабалар аудиторияни ўзгартирмайди.

"Бу дарсларда янги қабул қилинган талаба олий таълим муассасаси ва ундаги ўқитувчилар ва дарс жадваллари билан таништиририлади. Бу ерда 1-курсга қабул қилинган талабаларнинг масофавий таълим олиш кўникмасини шакллантирамиз", – деди Абдували Холиқов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1