1

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди: шифохонага етказилган 6 кишидан бирининг шахси аниқланмоқда, бир одам йўлда вафот этди

ЖАМИЯТ 29.09.2020, 21:10
Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди: шифохонага етказилган 6 кишидан бирининг шахси аниқланмоқда, бир одам йўлда вафот этди

Юнусобод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумотларни тақдим этди.

Маълум бўлишича, кеча, 28 сентябрь куни тахминан соат 22.30 да Боғишамол кўчасида (“Metro” кафесининг рўпарасида) Тошкент вилоятлик 29 ёшли Дмитрий Б. “Spark” русумли автомобилни (давлат рақами 01 969 AGA) бошқариш давомида ҳозирги тахминларга кўра қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб, 22 ёшли Т. А. бошқарувидаги “Hyundai Tucson” (давлат рақами 10 009 ХАА) автомобилига тўқнашган.    

Тўқнашув натижасида “Spark” автомобили ҳайдовчиси, унинг йўловчилари бўлмиш 30 ёшли Сергей Б., 30 ёшли эркак (исмли аниқланмоқда) ва 35 ёшли Марат Б, “Hyundai Tucson” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 26 ёшли Юнус Т.лар бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар. Шифохонага бориш давомида Сергей Б. ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этамиз.

Йўл-транспорт ҳодисасининг тергов олди текширув давом этмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1