1

«Уолт Дисней» компанияси 28 минг нафар ходимини ишдан бўшатмоқда

ДУНЁ 30.09.2020, 14:54
«Уолт Дисней» компанияси 28 минг нафар ходимини ишдан бўшатмоқда

Пандемия сабабли оғир иқтисодий муаммоларга дуч келган Американинг «Walt Disney» компанияси АҚШдаги 28 минг нафар ходимини ишдан бўшатишини маълум қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлигига таяниб Хабар.уз ёзди.

«Қанчалик оғир бўлмасин, бу узоқ давом этаётган COVID-19 шароитида бизнесимизни сақлаб қолишнинг ягона чораси», — дея маълум қилди компания раҳбарияти.

Агентлик хабарига кўра, қисқартиришга тушганлар Дисней боғлари, сайёҳлик кемалари, чакана савдо бўлимларида ишлаб келган ходимлар ҳамда раҳбарият аъзолари. Уларнинг аксарияти тўлиқ бўлмаган иш кунида фаолият юритиб келишган.

Пандемияга қадар компаниянинг Қўшма Штатлардаги ходимлари сони қарийб 100 минг нафар эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусни юқтирганлар жами сони 7,4 миллиондан ошди, беморларнинг 4,6 миллион нафари соғайган, вафот этганлар сони 200 минг нафардан ошган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1