Ташкилот Бош котиби статистика шунчаки маълумот эмас, у реал одамларнинг ҳаётидан иборат экани ва бу одамлар кимларнингдир қариндоши, дўсти ва ҳамкасби бўлганини унутмасликка чорлади. Антониу Гутерриш барчани ижтимоий масофа сақлашга, ниқоб тақишга ва қўлларни доимий равишда ювиб юришга чақирди.
Бош котиб пандемиянинг шафқатсизлигига қарамай, инсоният ўз хатоларидан сабоқ олса, бу қийинчиликни енгиб ўтишига ишонч билдирди.
«Кўплаб инсонлар вафот этгани ҳақидаги хотиралар бизнинг келажагимиз ҳамжиҳатликка, одамлар ва миллатларнинг бирлашувига боғлиқ эканини ҳеч қачон унутмаслигимизга имкон берсин. Масъулиятли етакчилик, илм-фан ва ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Дезинформация ҳалокатга етаклашини тушуниш муҳим»






