БУ САВОЛГА АВВАЛО ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА САМАРҚАНД ШАҲАР СУДИДАКЎРИЛГАН ИШДА СУДЛАНУВЧИНИНГ БЕРГАН КЎРСАТМАСИДАН ЖАВОБ ИЗЛАЙМИЗ...
Дарвоқе, судланувчи Самарқанд шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли қабристонида қоровул бўлиб ишлайдиган 30 ёшли йигит. У қабристондан 8 та конвалютадаги 80 дона таблеткадан иборат – “Трамадол Ланнахер 50 мг” гиёҳвандлик воситасини топиб олиб, қонунга хилоф равишда сақлаган. 70 дона таблеткани танишига 760 000 сўмга сотганида, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотишда гумон қилиниб, жиноят ишига жалб қилинган.
СУДЛАНУВЧИ АЙБИГА ИҚРОРМИ?
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи айбига иқрорлик билдирмаган...
— Мендан таблетка сотиб олган киши билан ёшлигимдан буён танишман. Уста бўлгани учун ҳар замонда қабристонга марҳумларнинг қабрига қабртош ясаб, жойлаштирарди. Ўзим эса қабристонда 2014 йилдан буён қоровуллик қилиб, марҳумларни кўмиш учун ҳандақларни қазиб тирикчилик қилиб келганман. Сўнгги бор одам кўмиш учун қабр ковлаган вақтимда ғиштлар орасидан 8 қути “трамадол” таблеткасини топиб олдим ва ўзимга олиб қўйдим. Дафн маросими ўтгач, танишимга қўнғироқ қилдим, дарров етиб келди. “Трамадол” истеъмол қиласанми?” деб сўраганимда, “ҳа” деди. Бир сўм пул олмай, 7 пачка “трамадол”ни унинг машинасига ўтирганимдан сўнг бериб юбордим. Бир пачкасини танишимнинг илтимосига кўра, курткасининг ички чўнтагига солдим. Кейин “Уйимдан бўш ун қопини олиб келайлик, илтимос”, дедим. Танишим уйимга кирадиган кўча бошида тўхтади. Уйдан бир дона ун қопини олиб чиқдим ва яна қабристон томонга ҳаракатланиб кетаётгандик, 1-2 та машинада ИИБ ходимлари келиб бизни тўхтатишди. Бошқа машинага миндириб, вилоят ИИБ биносининг олдига олиб боришди. Холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказишганида, ёнимдаги бир конвалюта “Трамадол”ни чиқариб столга қўйдим. Ёнимда пул бўлмагани учун гиёҳвандлик воситаси учун олинган пулларни олиш мақсадида ИИБ ходимлари уйимга боришди. Тинтув ўтказиб, пулларни олишди. Лекин у пуллар гиёҳвандлик воситаси учун олинган пуллар эмасди. ИИБ ходимлари ушбу воситани муҳрлаб олиб қўйишди. Ҳеч кимга “трамадол” сотмаганман ва бундан фойда кўрмаганман. ИИБ ходимларининг тазйиқи билан уйимга бориб, ҳалол топган 760.000 сўмни “Бошқа бир танишимдан (жабрланувчи – таҳририят.) олдим”, дея бердим. Эртаси куни иш ҳужжатлари терговчи ҳузурига ўтганидан кейин, терговчига бор ҳақиқатни – “Трамадол”ни ғишт орасидан топиб олганимни айтдим…
"НЕГА МЕНИ НИШОНГА ҚЎЙГАНИ САБАБИНИ БИЛМАЙМАН"
Судланувчи айбига иқрорлик билдирмаса-да, судда сўроқ қилин- ган жабрланувчининг кўрсатмаси ҳолатга ойдинлик киритди...
— Судланувчи билан машинада уйга қайтаётганимизда йўлда танишини кўриб қолдик. Унга олдинги объектдан қолган 260.000 сўм ва 100 АҚШ долларини топширди. Мен хайрлашиб уйимга кетдим. Эртаси куни уйимга ИИБ ходимлари келишди, гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланмаслигимни айтдим. Судланувчи нега “ундан олдим”, дея мени нишонга қўйгани сабабини билмайман. Машинамдан ҳам ҳеч нарса топилмади.
"УЙИДАН 8 ҚУТИ "ТРАМАДОЛ" ОЛИБ ЧИҚДИ"
Судда сўроқ қилинган гувоҳ – судланувчининг таниши кўрсатмасида қуйидагиларни маълум қилди...
— Умуртқа поғонамда диск чурраси бор, оғриғи кучли бўлгани учун илгари дорихоналардан “трамадол” олиб ичардим.2018йил“трамадол”дорихоналардаги сотувдан чиқарилиб, топилиши қийин бўлиб қолди. Оғриқ пайдо бўлганда спиртли ичимлик ичадиган бўлдим. Қабристонда қоровул ва гўрков бўлиб ишлаган танишим “трамадол” сотиб юрганини эшитиб, у билан қўнғи- роқлашдим. “7 қути “трамадол” бор, ҳар бир қутиси 110 000 сўмдан”, деди. Қабристонга борсам, “уйимдан олиб бераман”, деди. Йўлда 760 000 сўм бердим. Уйидан 8 қути “трамадол” олиб чиқди. Бироқ менга 7 тасини берди, 1 тасини ўзига олиб қолди. 7 қути таблеткани машинамнинг олд ўрин- диғи ўртасига ташлаб қўйдим. Йўлда давом этаётганимизда ИИБ ходимлари машинани тўхтатиб, икки нафар холислар иштирокида машинамдан “трамадол”ни топишди ва вилоят ИИБ биносига олиб кетишди...
Зарифа АҲМЕДОВА, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси:
— Судланувчининг ҳаракатларида ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда ўта оғир жиноят содир этишда туҳмат қилишда ифодаланган жиноий аломатлари мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а, г” бандлари билан оқлашлик лозим топилди. Бироқ ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилди. ЖКнинг 59-моддасига асосан суд томонидан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил кесил 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА