Ўзбекистонда масжидлар сони 2076 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди. Манбанинг маълум қилишича, жорий йилнинг Бухоро вилояти Адлия бошқармаси томонидан “Усмон ибн Аффон” масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди. Маълумот учун, Бухоро вилоятидаги масжидлар сони 106 тага етди. |
02.10.2020 23:08