22 ноябрь куни соат 00:28 да Қарши шаҳридаги Ботош маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро куйиш жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Чақнаш натижасида ёнғин ҳам келиб чиққан. Қутқарувчилар уни қисқа вақт ичида бартараф этган.
Айни пайтда масъул идоралар ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мутасаддилар фуқароларни газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, газ жиҳозларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди.






