АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олиниб, юртига қайтарилди

Халқаро қидирувда бўлган, фуқароларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда гумонланаётган ўзбекистонлик Туркияда ушланди.

'Фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олиниб, юртига қайтарилди'ning rasmi

Фуқароларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг кўп миқдордаги мол-мулкини ўзлаштирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди. У Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида халқаро қидирувда бўлган Н.Р. ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, у фуқароларнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан уларнинг кўп миқдордаги мол-мулкини қўлга киритганликда гумонланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар