2020 йил 2 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 776 (+130) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 78 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Эътиборли жиҳати, бугун: Тошкент шаҳрида 330 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида ҳам 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 54 456 (+501) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 2 845 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 573 нафари оғир, 252 нафари ўта оғир аҳволда. | |
02.10.2020 20:28
2-октябрь. Юртимизда 501 нафар бемор коронавирусдан соғайди






