АсосийDunyo

​Дунёда ҳар ҳафта коронавирусга чалинганлар қарийб 2 млн.тага кўпаймоқда

'​Дунёда ҳар ҳафта коронавирусга чалинганлар қарийб 2 млн.тага кўпаймоқда'ning rasmi

 Ҳар ҳафта дунё бўйича коронавирусга чалиниш билан боғлиқ қарийб 2 млн.та янги ҳолат рўйхатга олинмоқда. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади ТАССга таяниб "Халқ сўзи".

«Ҳар ҳафта тахминан 2 миллионта ҳолат қўшиляпти. Хабарингиз бор, жорий ҳафта дунё бир миллион қурбон берилган фожеавий даврни ҳам босиб ўтди», — дейди у.

ЖССТ раҳбари давлатларни инфекцияга қарши курашишни кучайтириш, коронавирус тарқалишини тўхтатишга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни кўришга чақирди. Ҳозирда, унинг сўзларига кўра, Covid-19 касаллиги тарқалишига жавоб қайтаришнинг кескин пайти.

Гебрейесус пандемияни енгиб ўтишнинг энг қисқа йўли мамлакатларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари бўлиб қолаётир. Унинг айтишича, айни пайтда жаҳондаги 168 давлат COVAX халқаро механизмига қўшилиб улгурди. Бундан кўзланган мақсад коронавирусдан вакцина учун барча учун тенг имкониятлар яратишдир. 

«Яна 25 та давлат худди шундай қилишлари ҳақида хабар беришди. Бу бутун инсониятни пандемияни енгиш йўлида бирлашишини англатадиган ҳамжиҳатлик белгисидир», — дея хулоса қилади ЖССТ бош директори. 

Бошқа янгиликлар