АсосийМАДАНИЯТ

Таниқли режиссёр ва продюсер Джаник Файзиев "Ўзбеккино" билан ҳамкорлик қилади

"Ўзбеккино" Миллий агентлигида ташкилот раҳбарияти, режиссёр Рашид Маликов ва продюсер Ойб...

'Таниқли режиссёр ва продюсер Джаник Файзиев "Ўзбеккино" билан ҳамкорлик қилади'ning rasmi

"Ўзбеккино" Миллий агентлигида ташкилот раҳбарияти, режиссёр Рашид Маликов ва продюсер Ойбек Файзиев билан россиялик таниқли актёр, режиссёр ва продюсер Джаник Файзиев иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари таниқли кино арбобини мамлакатимиз кино соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти билан таништирди. Томонлар бир қатор кино лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма ҳамкорлик режалари ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат аввалида Джаник Файзиев Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ва кенг кўламли ўзгаришларни мамнуният билан қайд этди.

 “Бир йилдан буён мен Ўзбекистонда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеаларни диққат билан кузатмоқдаман ва бундан жуда илҳомландим. Назаримда ҳамма нарса рисоладагидек кетяпти. Машҳур ишбилармон бир танишим Ўзбекистон инвестициялар учун энг жозибали давлатлардан бирига айланмоқда, деган фикрни билдирди. Шуниси қувонарлики, кино саноати ҳам мунтазам ривожланиб бормоқда, бу хорижлик киноижодкорларни ҳам қизиқтириши табиийдир», - деди Джаник Файзиев.

Джаник Файзиев ушбу лойиҳа шубҳасиз қизиқарли эканлигини, чунки Россияда спортчиларнинг ғалабалари ҳақидаги шу каби фильмлар мувафаққият қозонаётганини таъкидлади. Режиссёр лойиҳани амалга оширишда ўз ёрдамини беришга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Агентлик раҳбари Джаник Файзиевга бугунги кунда "Ўзбеккино" томонидан олиб борилаётган учта йирик миллий кино лойиҳалари ҳақида гапириб берди. Булар Амир Темур, Имом ал-Бухорий ва Буюк Ипак йўли ҳақидаги фильмлар. Джаник Файзиев ушбу лойиҳаларда иштирок этишга ва ижодкорларни томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, режиссёр фильмларда иштирок этиш учун хорижлик актёрлар ва тажрибали кино мутахассисларини жалб қилишни тавсия этди.

Таъкидлаш жоизки, "Ўзбеккино" сўнгги йилларда мамлакатимиздан ўзига хос сабаблар билан чет мамлакатларга кетган ватандошларимизни - таниқли кино арбобларини ҳамкорлик ишларига жалб қилишга эришмоқда. 

«Биз учун чет элда яшовчи киноижодкорларнинг миллий кино саноатимизни ривожлантиришга ҳиссасини қўшгани жуда муҳимдир. Масалан, узоқ йиллардан буён Италияда яшаб келаётган таниқли режиссёр Али Ҳамроев бу йил "Ўзбеккино"нинг таклифига биноан "Халқ жасорати" фильмини Ўзбекистонда ниҳоятда қисқа вақт ичида суратга олишга муваффақ бўлди. Ушбу фильм жорий йил 9 май - фашизм устидан қозонилган ғалабани нишонлаш куни муваффақиятли намойиш қилинди. Шунингдек, биз Юсуф Розиқов, Элёр Ишмуҳамедов, Одельша Агишев ва бошқа мутахассисларни ҳам кино лойиҳаларимизга жалб қилиш режалари устида ишлаяпмиз. Хориждаги юртдошларимиз билан жуда яқин, дўстона алоқалар ўрнатганмиз", -дея изоҳлади кинорежиссёр, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги жамоатчилик кенгаши аъзоси Рашид Маликов.

Джаник Файзиев ўзбекистонлик машхур актер, режиссер ва продюсер. “Сиз кимсиз”, “Камми”, “Бешинчи бурчак”, “Турк гамбити”, “Август. Саккизинчи”, “Коловрат афсонаси”, “Галлактика дарвозабони” фильмларини суратга олган. Шунингдек, кўплаб фильмларда актёр ва продюсер сифатида иштирок этган.

 
  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган'ning rasmi

МАДАНИЯТ 23.02.2026 02:25

Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак ит боласининг қулоқларини узиб ташлагани акс этган видео тарқалган эди.

'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

МАДАНИЯТ 01.02.2026 03:22

Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

"Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

МАДАНИЯТ 19.01.2026 07:08

'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

МАДАНИЯТ 10.01.2026 22:42

Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

МАДАНИЯТ 27.12.2025 08:57

BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

МАДАНИЯТ 20.12.2025 05:53

Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.