АсосийJamiyat

Лола Исломовна «Каримова» фамилиясини ўзгартирдими?

'Лола Исломовна «Каримова» фамилиясини ўзгартирдими?'ning rasmi

Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ўзига тахаллус танлади. Энди у инглиз тилида ёзадиган мақола ва тадқиқотларини «Lola Till» имзоси билан чоп этади. Бу ҳақда хабар.уз маълум қилди.

Ислом Каримов вафотидан сўнг Лола Каримова-Тиллаева эри ва уч нафар фарзанди билан АҚШдан қўним топиб, ўша ерда тинч ва фаровон яшамоқда. Каримова-Тиллаева оиласи океан ортида бир нечта қимматбаҳо кўчмас мулкларга эгалик қилади.

Кичик Каримова 2017 йилдан бери Ўзбекистонга келгани йўқ. У ҳатто отасининг вафотига йил тўлиши билан ўтказилган турли тадбирларда ҳам кўриниш бермаганди.

    Бошқа янгиликлар