1

Қашқадарёда "Дамас"нинг юкхонасидан гиёҳванд модда тўла гурурт қутилар топилди

ЖИНОЯТ 04.10.2020, 18:05
Қашқадарёда "Дамас"нинг юкхонасидан гиёҳванд модда тўла гурурт қутилар топилди

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори С.Норимов томонидан Қарши шаҳар, Беклар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Жайҳун” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Дамас” русумли транспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомобиль юкхонасида, 3 дона гугурт қутиларига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимлик талқони борлиги аниқланиб, ушбу модда белгиланган тартибда холис ва гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати  хабар берди.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг 03.10.2020 йилдаги хулосасига асосан, ушбу модда таркибида тетрагидроканнабинол мавжудлиги, у гиёҳванд моддалар таркибига кирувчи, каннабис ўсимлигидан олинувчи марихуана эканлиги, соф оғирлиги 12,4 граммга тенглиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 04.10.2020 йилда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан фуқаро Ю.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1