1

Абу-Сахий бозори олдида АҚШ долларидаги пул маблағини тушириб қолдирган фуқаро топилди

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 08:41
Абу-Сахий бозори олдида АҚШ долларидаги пул маблағини тушириб қолдирган фуқаро топилди

 Бироз аввал ИИББ Тошкент шаҳарида пулини  тушириб қўйган фуқарони топишда ёрдам сўраётгани ҳақида хабар берган эдик.  

Эслатиб ўтамиз,1 октябрь куни Абу-Сахий бозорида Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходими капитан Ф.Назаров тахминан 25-30 ёшлардаги номаълум шахс томонидан тушириб қолдирилган пул маблағларини топиб олганди.

ИИББнинг хабар беришича  кеча, 4 октябрь куни топиб олинган пул маблағлари тўлиқлигича эгасига, яъни Хоразм вилоятида туғилган 27 ёшли Б.И.га қайтарилди. "Мазкур ҳолатга бефарқ бўлмаган ва бу шахсни топишда ҳамкорлик қилган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз" дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1